Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
Курс ҳақида

Бу курс кимлар учун

“Legal Course” курснинг мақсади бугунги кунда ҳар бир шахс унга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан давлат томонидан тақдим этилган ҳуқуқ ва эркинликларидан боҳабар бўлиши, унга нисбатан қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиши ёки бартараф эта олишини таъминлаш, шунингдек ўз манфаатларини ҳимоя қила олиши ва унга юклатилган мажбуриятларни бажариши борасида билим ва кўникмалар беришдир.
Курс дастури

Курс Қандай ўтади

"Legal Course" курси ҳуқуқий саводхонликни ривожлантирувчи умумий дастур бўлиб, 12 та видео-маъруза (модул)ни ўз ичига олади.
1 дарс

Ҳуқуқ фанига кириш

Ушбу мавзу доирасида сиз "ҳуқуқ" тушунчаси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган инсоннинг асосий ҳуқуқлари билан танишасиз, ҳуқуқ соҳаларини фарқлашни ўрганасиз, шунингдек, фуқароларнинг қандай мажбуриятлари борлигини билиб оласиз. Ушбу билимлар ўқувчиларга ҳуқуқ жамият муносабатларини қандай ташкил этиши ва фуқаролар манфаатларини қай тарзда ҳимоя қилиши ҳақида яхшироқ тушунча беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
2 дарс

Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти

Ушбу мавзуни ўрганиш жараёнида сиз Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти қандай ташкил этилгани, мамлакатни ким бошқараётгани, давлат органлари қандай шаклланиши ва фаолият юритиши, суд тизими қандай ташкил этилгани ва жамият ҳаётида ОАВнинг "тўртинчи ҳокимият" сифатидаги роли ҳақида билиб олишингиз мумкин. Бу билимлар турли давлат органлари мамлакатни бошқаришда қандай ўзаро ҳамкорлик қилишини тушунишга ёрдам беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
3 дарс

Жисмоний ва юридик шахслар

Мавзу давомида жисмоний ва юридик шахслар тушунчалари, уларнинг фарқлари ва хусусиятлари кўриб чиқилади, шунингдек, "ҳуқуқ лаёқати" ва "муомала лаёқати" тушунчалари билан танишасиз. Бундан ташқари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақида қисқача маълумот берилади. Бу мавзу ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий муносабатларда қандай иштирок этиши ва жамиятда ўзаро муносабатларни тўғри шакллантиришни тушунишга ёрдам беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
4 дарс

Оилавий муносабатлар

Оилавий муносабатлар, бошқа соҳалар каби, ҳуқуқ таъсири доирасига киради, чунки никоҳни тузиш ва бекор қилиш тартиби, эр-хотинлар, шунингдек ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар қонун билан тартибга солинади. Ушбу мавзу оилавий муносабатларнинг қонуний тартибга солиниши, оила аъзолари қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлиги ва оилавий низолар ва муаммолар қандай қонуний ҳал қилиниши ҳақида тушунча беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
5 дарс

Қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти

Ушбу мавзу қонунчилик ҳужжатларининг моҳиятини, уларнинг турлари, қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш ташаббусини билдиришга ҳақли бўлган шахслар, шунингдек, қонунлар қабул қилиниши жараёни ва қонун ҳужжатларининг бошқа хусусиятларини батафсил ёритиб беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
6 дарс

Шартноманинг яширин жиҳатлари

Ушбу мавзу доирасида "шартнома" тушунчаси, шартноманинг асосий элементлари, масалан, предмет, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муддатлар, нарх ва ҳисоб-китоб тартиби ва бошқалар ўрганилади. Шундай қилиб, шартнома тузишда қатъий шартлар ва мажбуриятлар, шартларни бузганлик учун санкциялар, форс-мажор ҳолатлар каби жиҳатлар батафсил таҳлил қилинади. Бу мавзу шартномаларни тўғри тузиш, таҳлил қилиш ва шартнома тузишни яхшироқ тушунишга, хатоларни камайтиришга ёрдам беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
7 дарс

Жиноят ва жазолар

Ушбу мавзу жиноят ҳуқуқи соҳасига кириб, уни ўрганиш жараёнида "ҳуқуқбузарлик" ва "жиноят" тушунчалари тушунтирилади, ҳуқуқбузарлик турлари, ҳуқуқий жавобгарлик турлари, жиноят жавобгарлигининг маъмурий жавобгарликдан фарқлари ва бошқалар кўриб чиқилади. Шунингдек, "қилмаган ишингиз" учун айбдор деб топиш ҳолларида нима қилиш ва қандай ҳимояланиш ҳақида маслаҳатлар берилади. Бу мавзу жазонинг жамиятдаги ўрни ва жиноятчилик билан боғлиқ ҳуқуқий жиҳатларни тушунишга ёрдам беради.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
8 дарс

Бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатлари

Ушбу мавзу Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий жиҳатларини очиб беради. Мавзу доирасида тадбиркорлик фаолиятининг барча шакллари, уларнинг қонунчилик нуқтаи назаридан қандай фаолият кўрсатиши, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги корхоналарни солиққа тортиш тартиби ва компанияни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби билан танишасиз.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
9 дарс

Онлайн ҳукумат

Бугунги кунда компьютер технологияларининг ривожланиши туфайли фуқароларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаси ва давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиши жуда қулай бўлиб қолди. Мавзу орқали фуқароларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқаси ва уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилиш учун мўлжалланган айрим электрон платформалар кўриб чиқилади. Жумладан, ҳозирги вақтда фуқароларга турли соҳалар бўйича 600 дан ортиқ хизматларни тақдим этаётган my.gov.uz платформаси, шунингдек, Мажбурий ижро бюроси (mib.uz), солиқ органлари (my.soliq.uz), суд органлари (adolat.sud.uz, my.sud.uz) ва бошқа давлат органларининг электрон платформалари ҳам кўриб чиқилади.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
10 дарс

Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари

Ҳозирги замонда гендер тенглигини таъминлаш бутун дунёда жуда долзарб мавзулардан бирига айланган. Ушбу мавзу Ўзбекистонда хотин-қизларга қандай ҳуқуқлар берилаётганини, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўрилаётганини ёритиб беради. Мавзу давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигида белгиланган, шунингдек, халқаро конвенциялар билан кафолатланган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тушунтирилади.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
11 дарс

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

Мавзу давомида жамиятда қонунийлик ва тартибни ўрнатишни таъминлайдиган давлат органларининг тузилиши, функциялари ва роли кўриб чиқилади. Шунингдек, ички ишлар органлари, прокуратура, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек Давлат божхона қўмитаси каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўриб чиқилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, уларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари ўрганилади.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех
12 дарс

Шахсий ривожланиш

Ушбу мавзу доирасида юрист, машҳур блогер ва "Sher Legal academy" асосчиси Шерзод Эгамбердиевдан шахсий ривожланиш бўйича маслаҳатлар берилади.

Legal Course от эксперта Шерзода Эгамбердиева — Онлайн правовые курсы для всех